Филиал психологи гуруҳ тьюторлари иштирокида семинар ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали психологи М.Алламуратова гуруҳ тьюторлари иштирокида «Талабалар билан ишлашнинг психологик аҳамияти» мавзусида семинар ўтказди. Семинар давомида 6 нафар тьютор билан мулоқот олиб борилиб, уларга талабалар билан ишлаш, уларнинг психологиясини ўрганиш, самимий ва дўстона муносабат ўрнатиш борасида тавсиялар берилди.
Кўпроқ талаба-ёшларнинг муаммоларини ўрганиб бориш, фикр ва мулоҳазаларини тинглаб ўзаро суҳбатларни ташкил этиб бориш хусусида сўз юритилди. Шунингдек, психолог томонидан талабалар орасида ўтказилган психологик тест натижалари билан таништириб ўтилди. Мазкур семинар доирасида иштирокчилар билан «Сардор» методикаси ҳамда «Ишингизга бўлган муносабатингиз» мавзуларида психологик тестлар ўтказилди. М.Алламуратова мавзуни янада очиб бериш мақсадида гуруҳ тьюторлари билан қизиқарли ўйинларни олиб борди. Асосийси уларга талаба-ёшлар билан ўзаро муносабатга киришишни янада шакллантириш борасида аниқ тавсиялар бериб ўтилди. Ўз ўрнида 6 нафар тьютор ушбу семинарда фаол иштирок этишди.
скачать dle 12.1