Филиалимизда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Барчамизга маълумки Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида талаба-ёшларни иш билан таъминлаб, уларнинг қўшимча даромадга эга бўлишлари учун шароит яратиш ва бандлигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бугун, яъни 25 март куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Ө.Қазақбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг раиси М.Қайпанов, Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” агентлиги раҳбари Қ.Пирназаров меҳмон сифатида қатнашди. Тадбирни филиал директори Адилбай Есимбетов очиб бериб, ҳозирги кунда талабалар бандлигини таъминлаш муҳим вазифа эканлигини ва бу борада филиалда амалга оширилаётган чора тадбирлар хусусида сўз юритди. Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмонлар ҳам сўзга чиқиб, ўз нутқида талаба ёшларни бугунги ташкиллаштирилаётган меҳнат ярмаркаси билан табриклаб ўтишди.
Меҳнат ярмаркасида пойтахтимиз ва туманлардаги қарийб 20 га яқин иш берувчи корхона ва ташкилотлар иштирок этишиб, ўзларидаги бўш иш ўринлари ҳақида талаба-ёшларга батафсил маълумотларни тақдим этишди. Тадбир давомида иштирокчилар ва филиал талабалари иш берувчилар билан ўзаро мулоқот олиб бориб, бўш иш ўринлари билан яқиндан танишдилар. Аҳамиятли жиҳати филиалда таҳсил олаётган талабалар ҳамда иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланиб, 15 нафар талабамизнинг бандлигини таъминлаш бўйича келишувларга эришилди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса талаба-ёшларни иш билан таъминлаб, уларнинг даромад топиши учун имконият яратиб бериш бугуннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Ушбу мақсадда филиалимизда ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси юқори савияда бўлиб ўтди. Муҳими, иш берувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Тадбир доирасида филиалда талабалар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.
скачать dle 12.1