SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIКрасноярск давлат аграр университети талабаларига онлайн маърузаларни ташкил этиш давом этмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Красноярск давлат аграр университети талабаларига онлайн маърузаларни ташкил этиш давом этмоқда
Красноярск давлат аграр университети талабаларига онлайн маърузаларни ташкил этиш давом этмоқда
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг “Ветеринария” кафедраси ассистент-ўқитувчиси Махсет СагизбаевКрасноярск давлат аграр университети талабаларига “Қорамолларнинг юқумлитугунли дерматит касаллиги” мавзусида онлайн маъруза ўтди. Маълумки, ушбу университет профессор-ўқитувчилари шу кунга қадар филиал талабаларига онлайн дарсларни ўтиб келмоқда.
Шунингдек, кафедрамиз ўқитувчилари томонидан ҳам Красноярск давлат аграр университети талабалари учун онлайн маърузалар ташкил этилмоқда. М.Сагизбаев онлайн дарс давомида қорамоллар орасида учрайдиган жуда хавфли юқумли касаллик ҳисобланган тугунли дерматит бўйича университет талабаларига батафсил тушунчаларни берди. Жумладан, касаллик тарихи, морфологияси, асоратлари ва унинг қўзғатувчиси ҳамда олдини олиш ҳақида тулиқ маълумотларни келтириб ўтди. Шунингдек ташхис қўйиш, касаллик профилактикаси ва уни даволаш борасида алоҳида урғу бериб ўтди. Онлайн маъруза иштирокчилари мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавобларни олишди. Ташкил этилаётган онлайн дарслар ҳар икалла олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг билимлари янада ортишида хизмат қилиб, самарали натижаларни беришига ишонамиз. Зеро, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш замирида шундай мақсад мужассам.