10 сонли мактаб-интернат тарбияланувчи қизлари билан суҳбат ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ветеринария ва зооинженерия факультетининг хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси З.Даулетова 10 сонли кўзи ожиз ва чала кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчи-қизлар билан “Ёш ўспирим қизларнинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар” мавзусида суҳбат олиб борди. Тадбирни мактабнинг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси З.Турымбаева очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонни қизларга таништириб ўтди. Шундан сўнг З.Даулетова сўзга чиқиб, дастлаб барчани яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклади. Шундан сўнг мавзу бўйича батафсил тушунчаларни бериб ўтди. Самимий тарзда олиб борилган суҳбат давомида қизларнинг ҳам фикр ва мулоҳазалари тингланди. Мактаб психологи Х.Камалова ҳам мавзу бўйича маъруза қилди. З.Даулетова иложи борича мактаб-интернатида тарбияланаётган қизлар билан очиқ мулоқот олиб боришга, уларнинг ички дунёсини, кечирмаларини ўрганишга ҳаракат қилди ва бунинг уддасидан чиқа олди десак муболаға бўлмайди. Шу тариқа 10 сонли кўзи ожиз ва чала кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатига ташриф мазмунли тарзда ўз якунига етди. Мактаб раҳбарияти ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
скачать dle 12.1