Битирувчи курс талабаларининг амалиёт жараёни билан яқиндан танишилди
Маълумки, Давлатимиз раҳбари олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб, бу бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Президент ишлашга эҳтиёжи бор талабаларнинг бандлигини таъминлаш шарт эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Агарда талаба таълим олиш билан бирга ишласа қўшимча даромадга эга бўлиш билан бирга ўз амалий тажрибасини ҳам орттиради. Назарий ва амалий билимлар уйғунлиги эса катта аҳамият касб этади. Айниқса битирувчи курс талабалари учун ушбу жараён муҳим ҳисобланди. Биз бекорга сўзимизни талабалар бандлигини таъминлаш ва амалиёт борасида бошламадик.Филиалининг битирувчи курс талабалари айни кунларда ишлаб чиқариш корхоналари ва фермер хўжаликларида битирув малакавий амалиётини ўтамоқда.
Талабаларнинг амалиёт ўташ жараёни билан бевосита танишиш, уларнинг олиб бораётган ишларини яқиндан ўрганиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Д.Каниязов, “Зооинженерия” кафедраси мудири А.Торешова, кафедра ўқитувчиси З.Даулетова, У.Алламбергенов ҳамда матбуот котиби З.Хожамуратовалар Тўрткўл туманида жойлашган “Супер балиқлар” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташриф буюришди. Дастлаб, бу ерда амалиёт ўтаётган 4 нафар талаба учун яратилган шароитлар батафсил ўрганилди, иш жараёни билан яқиндан танишилди. Бундан сўнг эса фермер хўжалиги раҳбари Д.Юсупов билан самимий суҳбат олиб борилди. — 2014 йил апрель ойида 9 гектардан оддий ҳовуз билан иш бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда ер майдонимиз 670 гектарни ташкил қилади — дейди хўжалик раҳбари—30 дан зиёд техникаларимиз ва 100 нафар ишчимиз бор, 300 миллион балиқ човоғи етказиб берамиз. Бу ерда иш жараёни асосан апрель ва май ойларида қизғин паллада бўлар экан. Ҳозирда амалиётчи талабалар сунъий кўлни қай тарзда барпо этиш, қайта ишлаш, дорилаш ва чавоқларни кўлга ташлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишмоқда. Ташриф чоғида фермер хўжалиги раҳбари билан амалиётчи талабаларни иш билан таъминлаш борасида келишувга эришилди. Кейинги манзил Тахиатош туманидаги балиқчиликка ихтисослаштирилган «Замирбек-Тақыятас» МЧЖ бўлди. А.Хасанов раҳбарлигида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур фермер хўжаликда 2 нафар талабамиз ҳам амалиёт ўтаб ҳам иш билан таъминланиб маош олаётганлиги бизни хурсанд қилди. Биз у ерга етиб борганимизда, амалиётчи талабаларимиз шунчалик ишга шўнғиб кетганидан келганимизни пайқамай ҳам қолишди. Ҳормасин айтиб уларни суҳбатга тортганимизда эса ўзлари учун яратилган шароитдан ва топаётган даромадларидан мамнун эканлигини билдиришди. Хўжалик раҳбари талабаларнинг тиришқоқ ва меҳнатсевар эканлигини алоҳида эътироф этиб, уларга етук билим бераётганлиги учун филиал ўқитувчиларига миннатдорчилик билдириб ўтди. Бундан сўнг Нукус туманидаги “Nukus agro fish“ МЧЖ да амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаётганталабаларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилди. 2019 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаган корхона аҳолини сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 4 нафар талабамиз бу ердаги ёпиқ сув таъминоти тизими технологияси асосида етиштирилаётган африка лаққаси ва сазан балиқларини қай тарзда парвариш қилиш, озиқлантириш бўйича кўникмаларга эга бўлишмоқда. Шунингдек Германия ва Англиядан келтирилган технологиялар билан яқиндан танишиб, иш жараёнини ўрганишмоқда. Ўзаро суҳбат давомида талабаларнинг олган назарий билимлари амалиётда ижобий натижаларни кўрсатаётганлиги таъкидланди. Амалиёт жараёнини батафсил ўрганишни мақсад қилган жамоа бу ердаги иш жараёни билан яқиндан танишиб бўлгандан сўнг Нукус шаҳридаги“Қорақалпоқ балиқ саноат” МЧЖ га йўл олди. Ҳозирги кунда корхонада 3 нафар филиал талабаси амалиёт ўташ билан биргаликда қўшимча иш билан таъминланган. Жумладан, интенсив усулда балиқ етиштириш ва қайта ишлаш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлиб, бу ерда ишчи сифатида ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Улар билан суҳбат олиб борилиб муаммо ва таклифларини ўрганилди. Мана шу тарзда Зооинженерия (балиқчилик) йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларининг амалиёт ўташ жараёни тўлиқ ўрганиб чиқилди. Хулоса қилиб айтганда, 4-босқич талабаларининг амалиёт жараёнлари жуда қизғин тарзда олиб борилмоқда. Энг муҳими уларнинг бандлиги таъминланмоқда. Илк битирувчиларимиздан умидимиз катта. Улар ҳозирда амалиётда ўзларини ижобий тарафдан кўрсата олиши бизнинг ютуғимиз ҳисобланади. Бўлажак ёш мутахассисларнинг амалий билим ва кўникмалари шу тарзда мустаҳкамланмоқда.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1