Талабалар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари орасида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов мусобақани очиб берди ҳамда талаба-қизларни байрам билан қизғин табриклади. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов барча иштирокчиларга омад тилади. Мусобақа давомида филиал талаба-ёшлари ўзаро беллашдилар. Биламизки, спортнинг ушбу турида ақл-заковат талаб этилади. Қизғин тарзда кечган ўйин давомида иштирокчи талабаларимиз ўзларининг ақлий салоҳиятини намоён қилишди ва мусобақада фаол қатнашди. Жисмоний тарбия ўқитувчиси Қ.Уразбаев ҳамда гуруҳ тьюторлари қизғин кечган жараённи бевосита кузатиб боришди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Ветеринария медицинаси йўналишининг 3-босқич талабаси М.Оралбаев эгаллаб, ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2-босқич 202-гуруҳ талабаси Е.Нурмуханов 2-ўринни эгаллади. 1-Босқич 106-гуруҳ талабаси О.Ергашалиевга 3-ўрин насиб этди.
Қизлар орасида эса мутлоқ ғолибликни ветеринария медицинаси йўналишининг 2-босқич 204-гуруҳ талабаси Г.Еримбетова қўлга киритди. 2-ўринни 1-босқич 109-гуруҳ талабаси Б.Абдирахманова, 3-ўринни эса 3-босқич Д.Давлетова эгаллади. Байрам муносабати билан ташкил этилган мазкур мусобақа кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
скачать dle 12.1