"Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида спорт мусобақалари ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали касаба уюшмаси томонидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимларидан ташкил топган Хотин-қизлар жамоалари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирни Ёшлар билан билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов очиб бериб, жамиятимизда Хотин-қизларнинг тутган ўрни беқиёс эканлиги, уларни қадрлаш ва эҳтиром кўрсатиш борасида сўзлаб, барча иштирокчиларга зафарлар тилади. Спортнинг шахмат-шашка ҳамда арқон тортиш турлари бўйича ўтказилган мусобақа бахс ва мунозараларга бой ва жуда қизғин тарзда кечди. Профессор-ўқитувчилар ва ходимлардан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра спортнинг шашка тури бўйича фаҳрли биринчи ўринни филиал кассири М.Қасимова эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни техник ходима Н.Қадиримбетова қўлга киритди. Учинчи ўринни эса Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Г.Қалбаева эгаллади. Шунингдек, жамовий арқон тортиш ўйнида 1-ўринни «Тўмарис» жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин «Гулайим» жамоасига насиб этди. «Сарбиназ» жамоаси эса 3-ўринни эгаллашга муввафақ бўлишди. Барча ғолибларга ҳамда фаол иштирок этган жамоаларга касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилди. Барча иштирокчиларга бирдек кўтаринки кайфиятулашилди.
скачать dle 12.1