SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЎзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш бўйича семинар бўлди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш бўйича семинар бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш бўйича семинар бўлди
Жорий йил 3 март куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февраль ПҚ-143-сон “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича семинар бўлиб ўтди. Тадбирни Zoom платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Акбаров очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳайвонлар кассаликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Б.Тангяриков, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи М.Матякубов, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қ.Пирназаров, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори А.Есимбетов ҳамда профессор-ўқитувчилари, ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, семинар қатнашчиларига ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди. Семинар давомида эса қарорда белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, замонавий қушхона ташкил этиш, молларни сўйиш ҳамда терини йиғиб олиш бўйича мобил хизматлар фаолиятини йўлга қўйиш борасида аниқ таклифлар билдирилди. Тадбир доирасида Қ.Пирназаров тегишли масъулларга зарур топшириқларни берди. Тадбир мунозара ҳамда муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Иштирокчилар батафсил тушунчаларга эга бўлишди.