SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЁтоқхонада яшайдиган қизлар орасида “Энг моҳир пазанда қиз” мавзусида танлов ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талаба-қизлар орасида “Энг моҳир пазанда қиз” мавзусида танлов ўтказилди. Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад талаба-қизларнинг ташаббускорлигини янада ошириш, уларнинг қобилиятларини ва қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат. “Зооинженерия” кафедраси томонидан ташкиллаштирилган ушбу танлов 2 босқичда бўлиб ўтди. Яъни, 1-босқичда иштирокчи қизлар ҳар хил салатлар тайёрлашди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Мазкур босқичда ўзларининг моҳирлигини намоён эта олган қизлар кейинги босқичга муваффақиятли тарзда ўтишди. Иккинчи босқичда эса пазанда қизларимиз ҳакамлар ҳайъати талабига биноан ун оши пишириш бўйича ўзаро беллашдилар. Бунда иштирокчи қизларнинг ҳамир қориш ва уни майда шаклда кесиши, шўрвани маромига етказиб пишириши инобатга олинди. Ётоқхона ошхонасида ўтказилган танлов ўта мароқли тарзда бўлиб ўтди. Талаба-қизларимиз кўтаринки кайфият билан бор маҳоратларини ишга солишга ҳаракат қилишди. Танлов якунида эса ҳакамлар ҳайъати ун тайёр дастурхонга тортилган ошини баҳолаш жараёнида бир овоздан ҳар уччала иштирокчининг тайёрлаган овқатини мазали ва яхши пиширилган дея таърифлаб, уларни номинациялар билан тақдирлашга қарор қилишди. Жумладан, Зооинженерия (балиқчилик) йўналишининг 2-босқич 215-гуруҳ талабаси Б.Алламуратова, Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 200-гуруҳ талабаси Н.Жолдасбаева, Зооинженерия (турлар бўйича) йўналиши 1-босқич 111-гуруҳ талабалари ётоқхонадаги ўзлари яшайдиган хона номидан танловда фаол иштирок этишди ва моҳир пазанда қизлар сифатида эътироф этилди.