Талабалар учун тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг мажлислар залида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мавзулари доирасида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлар Қозиёти, Хотин-қизлар масалалари бўйича қози ёрдамчиси Т.Досымбетова, Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси ходими Б.Айымбетова ва Қ.Низаматов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими Б.Зиватдинов, Нукус шаҳар маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Қ.Нуратдинов, Муҳаммад Бахий эшон жоме масжиди имом- хатиби Ш.Худайбергенов, Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов, декан ўринбосари Е.Сейтмуратов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназоров очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонларни иштирокчилар билан таништириб ўтди. Бундан сўнг Е.Сейтмуратов сўз олиб бугунги мавзунинг аҳамияти бўйича гапириб ўтди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўртасида дўстона муносабатларни ва тотувликни мустаҳкамлаш ва диний бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида сўз юритилди. Филиал талаба-ёшлари тадбирда ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этишиб, тўлиқ тушунчаларга эга бўлишди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1