Талабалар Халқаро она тили байрами куни муносабати билан Корейс миллий-маданий марказида бўлишди
Бугун, яъни 21 февраль – Халқаро она тили байрами сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан филиал талаба-ёшлари миллий-маданий марказ сифатида фаолият юритаётган Қорақалпоғистон Корейслар ассоциациясига ташриф буюришди. Улар гуруҳ тьюторлари ҳамроҳлигида марказнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Марина Александровна Когай ташриф буюрувчиларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, Корея маданияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек корейс тили ва ёзуви бўйича қисқача дарс ўтди. Маълумот учун, 1999 йил 21 февраль санасида ЮНЕСКО бош конференцияси томонидан “Халқаро она тили куни” деб эълон қилинган ва 2000 йилдан бери нишонлана бошлаган. Мазкур байрамни нишонлаш орқали ҳар бир миллатнинг ўз она тилини улуғлаши ва унга бўлган чексиз меҳри ўз ифодасини топади.
Филиал талаба-ёшлари ушбу санани нишонлаш мақсадида Корейс миллий-маданий марказида бўлиб, бу миллатнинг тили, қолаверса, урф-одатлари ва маданий мерослари бўйича кенг маълумотларга эга бўлишди. Марина Александровна Когай талабалар истаган пайтида бу ерга ташриф буюриб, Корея маданияти билан янада яқиндан танишишлари мумкин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу тариқа ташриф завқли тарзда кечди.
скачать dle 12.1