“Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди
Жорий йилнинг 18 февраль куни пойтахтимиздаги «Ватанпарварлар боғи»да “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди.
Ушбу фестивалда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Елмурат Сейтмуратов бошчилигида гуруҳ тьюторлари ҳамда талаба-ёшлар фаол қатнашди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган мазкур фестивалда қурол-аслаҳалар ва техникалар кўргазмаси ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Филиал талаба-ёшлари фестивал давомида кўргазмани томоша қилиш билан биргаликда жанговар қуроллар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Фестивал доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида эса шижоат билан фаоллик кўрсатишга муввафақ бўлишди. Жумладан, “Арқон тортиш” мусобақасида фаҳрли 3-ўринни эгаллаб, диплом билан тақдирланди. “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остида ўтказилган фестивал талаба-ёшлар учун жуда манзур бўлди ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.




Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1