Битирувчи курс талабалари иштирокида семинар бўлиб ўтди
Жорий йил 17 февраль куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида филиалнинг 4-босқич талабалари иштирокида «Давлат тилида иш юритиш» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказининг ўқитувчиси Г.Адилова, маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Д.Каниязов, кадрлар бўлими бошлиғи А.Қдырниязова ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Семинарни Д.Каниязов очиб бериб, унинг мазмун ва моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди ва ташриф буюрган меҳмонни иштирокчилар билан таништирди. Шундан сўнг Г.Адилова битирувчи талаба-ёшларга «Давлат тилида иш юритиш» мавзусида батафсил маълумотларни бериб ўтди. Шунингдек, ўқув-семинари давомида ишга жойлашиш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши, муомала маданияти сингари мавзулар доирасида иштирокчиларга тушунчалар берилди. Битирувчи курс талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавобларини олишди. Шу тариқа семинар мазмунли ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
скачать dle 12.1