Филиал ходимлари илм-фан ва инновацион ривожланиш бўйича «Миллий маъруза»да иштирок этишди
Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва инновациялар бўйича миллий маъруза” лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган семинар ташкиллаштирилди.
Zoom платформаси орқали бўлиб ўтган ушбу семинарга Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қуралбай Атаназаров билан биргаликда филиалнинг илмий ишлар бўйича бўлими ходимлари фаол қатнашдилар.Маъруза давомида мамлакатимиздаги илм-фан ва инновациялар соҳасининг бугунги фаолияти самарадорлиги ва ривожланишнинг асосий йўналишлари ҳамда бошқа шу сингари масалалар муҳокама қилинди. Маълумот учун, Zoom платформаси орқали бўлиб ўтган муҳокамада 270 нафардан иштирокчи қатнашди. Кенг қамровли мавзулар юзасидан ўтказилган маъураза давомида зарур маълумотлар келтириб ўтилди.
скачать dle 12.1