Вазирлик ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар таркибини ротация қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан вазирлик ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар таркибини ротация қилиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда филиал директори А.Есимбетов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаев, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов онлайн тарзда қатнашдилар.
Мазкур Илмий-техник кенгаш йиғилишида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг директори, биология фанлари доктори, доцент Есимбетов Адилбай Тлепович ҳамда филиалнинг «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани,биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Каниязов Аманияз Жанадилович Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик йўналиши бўйича илмий-техник кенгашига аъзо этиб сайланди. Маълумот учун, Ветеринария ва чорвачилик йўналиши бўйича илмий-техник таркибида директор ўринбосари Р.Турганбаев ҳам бор.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1