Гиёҳванд воситаларининг тарқалишининг олдини олиш мавзусида онлайн тадбир бўлди
Жорий йил 2 февраль куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари, гуруҳ тьюторлари ҳамда талаба-ёшлари иштирокида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзуси доирасида Zoom платформаси орқали онлайн тадбир ташкиллаштирилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жиноят қидурув бўлими бош бошқармаси ходими подполковник Ф.Азгаров, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши кураш маркази шифокори Г.Гаипова, Қорақалпоғистон Республикаси наркология маркази нарколог- шифокори Д.Қурбанова, Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжиди имом ўринбосари А.Жолаўшиевлар бевосита иштирок этишди. Онлайн тадбирни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров очиб берди ва олиб борди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан дастлаб Мамлакатимизда ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, гиёҳванд моддаларининг инсон саломатлигига қанчалик зарар етказиши борасида тўхталдилар. Келажагимиз эгалари бўлган ёшлар аср вабосига қарам бўлиб қолмаслиги, чуқур билимларни ўзлаштириб етук мутахассис бўлишга интилиши керак эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бир қатор статистик маълумотлар келтирилди. Шифокорлар эса гиёҳванд воситаларининг зарари ҳақида батафсил фактларни гапириб берди. Филиал талаба-ёшлари онлайн тадбир давомида мавзу бўйича кенг тушунчаларга ва керакли маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1