"Кеча ва бугун" кўрсатуви учун съёмка жараёнлари бўлиб ўтди
Жорий йил 29 январь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига "Маданият ва маърифат" телеканалининг ходимлари ташриф буюриб, "Кеча ва бугун" кўрсатуви учун 1 кун давомида съёмка жараёнлари бўлиб ўтди.
Жумладан, кўрсатув режиссёри Муҳиддин Саттаров, муҳаррири эса Бектош Исмаилов ҳамда тасвирчиси Ниғмат Мирзиевлар филиалнинг бош биносида бўлиб, ўқув хоналари, кутубхона, ветеринария клиникаси, лаборатория, спорт зал, талабалар турар жойида тасвирга олиш жараёнлари олиб борилди.
Кўрсатувда асосан филиалнинг ташкил этилишидан то бугунги кунга қадар фаолияти борасида батафсил сўз юритилиши кутилмоқда. Маълумот учу, кўрсатув 15 февралдан 20 февраль оралиғида эфирга узатилиши режалаштирилмоқда. Съёмка жараёнлари қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Албатта ўз ўрнида биз мазкур жараённи расмларга муҳирладик.
скачать dle 12.1