Красноярск давлат аграр университети томонидан ўқитувчилар учун онлайн курслар ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали шу кунга қадар ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаб, ўзаро алоқаларни ўрнатиб келмоқда. Жумладан, Красноярск давлат аграр университети билан тузилган шартнома асосида филиалимизнинг «Ветеринария» кафедрасининг профессор-ўқитувчиларига “Ветеринария фанини ўқитишнинг замонавий усуллари” атамасидаги малакасини ошириш курслари ташкил этилди. Мазкур малака ошириш курслари кафедра мудири Ш.Авезимбетов ташаббуси билан, Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи Т.Ибраимов томонидан ташкил этилмоқда. Шунингдек, филиал ўқитувчилари учун онлайн курсларнинг йўлга қўйилишида Красноярск давлат аграр университети Халқаро алоқалар ва бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Анатолиевна Оленцованинг ҳиссаси катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз. 1 ой муддат давомида онлайн тарзда ташкил этиб бориладиган дарслар давомида кафедра ўқитувчиларининг мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланиши билан бирга малакалари янада такомиллашиб боради. Онлайн курслар давомида ҳамкор олий ўқув юртининг тажрибали ва малакали мутахассислари томонидан зарур билим ва кўникмалар бериб борилиши режалаштирилган. Албатта, «Ветеринария» кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ўзларига тақдим этилган бундай имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. Филиалимизнинг хорижий олий таълим муассасалари билан мана шундай самарали ҳамкорлик алоқалари албатта ўз ижобий натижаларини бериб боришидан умид қиламиз.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1