Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар диққатига!
Бугундан, яъни – 24 январь санасидан бошлаб, филиалда таҳсил олаётган талабалар учун ўқув жараёнлари онлайн тарзда ташкил этилади. Масофавий таълимга ўтиш жараёнида юқори сифатни таъминлаш мақсадида филиал профессор-ўқитувчилари ва тегишли масъуллар томонидан барча зарур чора тадбирлар амалга оширилди.
Бунда талабалар филиалнинг расмий веб-сайтида яратилган Moodle электрон таълим платформасидан фойдаланишлари мумкин. Масофавий таълим тизимига мазкур ҳавола http://filial.otmsamvmi.uz/ орқали ўтишингиз мумкин. Ҳурматли талабалар сизлардан онлайн таълим жараёнларида фаол иштирок этиб, ўқитувчиларингиз томонидан берилган топшириқларни бажаришингиз ва онлайн дарсларга беэътибор бўлмаслигингиз сўралади! Шунингдек, ўз навбатида профессор-ўқитувчиларнинг ҳам мазкур жараёнларга ўта масъулият билан ёндошиши зарур эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Гуруҳ тьюторларидан эса талабаларнинг онлайн дарсларга фаол иштирокини таъминлаш ва қатъий назоратга олиши сўралади.
Зеро, мақсадимиз ҳар қандай шароитда ҳам талаба-ёшларга сифатли таълим беришдир. Шу боис, филиалда масофавий таълимни сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳурматли талабалар агар сизда Moodle электрон таълим платформасидан фойдаланишда қандайдир муаммолар, техник носозлик ва узилишлар юзага келса (яшаб турган манзилингизда интернет алоқаси носозлиги бундан мустасно ) филиал матбуот котиби ёки расмий телеграм каналимиздаги @samvminf_pressa_bot Telegram-ботига бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. Онлайн таълим олишда фаол иштирок этинг!
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1