«Мен севиб ўқиган асар» онлайн танловининг ғолибларини аниқладик!
Табиийки, китоб мутолаасини севган ҳар қандай инсоннинг қалбига яқин, кўнглидан жой олган бир асари бўлади. Китоб жавонимизнинг алоҳида бурчагидаасраб қўйган китобимиз бўлади. Ҳар сафар унинг муқовасига кўзимиз тушганида билакс, юрагимиз энтикади. Талаба-ёшлар орасида «Мен севиб ўқиган асар» онлайн танловини ўтказиш замирида уларнинг севимли асарлари ҳақидаги фикрлари билан танишиш, яъни, кўпроқ бир-бирига, дўстларига ўзи яхши кўрган китоб таассуротларини илиниши ва тавсия қилиши учун имконият яратиш сингари эзгу мақсад мужассам эди. Мана энди танлов натижаларини эълон қилиш пайти келди! Демак, биздаги якуний натижаларга кўра қуйидаги талабалар ғолиб бўлди:
1-ўрин– Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йуналишининг 2-босқич 211-гуруҳ талабаси Венера Жолдасбаева.
2-ўрин– Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 201-гуруҳ талабаси Мехрибан Наўрызбекова.
3-ўрин–Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 202-гуруҳ талабаси Ғайратдин Өмирзақов ҳамда Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йуналишининг 2-босқич талабаси Мухаббат Наржанова.
Биз бу гал анъанадан бироз чекинган ҳолда учинчи ўринга 2 нафар номзодни танлаб олишни муносиб деб билдик. Албатта бунда уларнинг интилиши ва ҳаракатларини инобатга олдик.
Тушунтириш: Мазкур танлов шарти бўйича иштирокчилардан ўзи ўқиган асари ҳақида фикрларини баён этиши сўралган эди. Лекин деярли кўпчилик иштирокчилар асар эмас муаллифга урғу бериб ўтишган. Ахир танлов атамаси "Менинг севимли адибим" эмас айнан "Мен севиб ўқиган асар". Биз ғолибликка муносиб кўрганлар эса маълум даражада бунинг уддасидан чиқа олишган. Нима бўлганда ҳам ҳар бир иштирокчига ҳаракати учун ташаккур билдирамиз. 4 нафар ғолибларимиз эса онлайн тарзда диплом билан (электрон нусхаси ) тақдирланишади. Талабалар белгиланган муддатдан сўнг оффлайн ўқишни бошлаганларида албатта уларга қимматбаҳо совғалар топширилади.
скачать dle 12.1