Профессор-ўқитувчилар учун ўқув-семинарларни ташкил этиш давом этмоқда
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун ўқув-семинарларни ташкил этиш давом этмоқда. Навбатдаги семинарда "Кредит-модуль тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш" мавзуси бўйича кенг тушунчалар берилди.
Мазкур ўқув семинари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров ҳамда “Табиий ва гуманитар фанлар” кафедраси ассистент-ўқитувчиси Қ.Юлдашев томонидан олиб борилди. Семинар давомида филиал профессор-ўқитувчиларига кредит-модуль тизими асосида таълимни ташкил этиш жараёнлари, талаба-ёшларга таълим беришнинг модуль технологиялари ҳамда рейтинг асосида баҳолаш бўйича зарур маълумотлар ва тавсиялар бериб ўтилди. Маърузачилар томонидан мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, филиал профессор-ўқитувчилари иштирокида амалий семинар-тренинглар ташкил этилиши давом этади. Бу орқали эса уларнинг касбий маҳорати оширилиб борилади.
скачать dle 12.1