SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIҚайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилинди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилинди
Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммолларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 2021-2022 ўқув йили 2-давра 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилади. Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2022-йил 01-февралига қадар қабул қилинади. Номзодлар олий маълумотли, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳамда олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 2 йил иш стажига эга, Ўзбекситонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳатлардан хабардор, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида чуқур билимли, масъулиятли, ташаббускор, етакчилик, ишбилармонлик қобилияти ва жамоа билан ишлаш тажрибаси мавжуд давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ёки ходимлари бўлишлари лозим. Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан тавсия этилган номзодлар икки босқичли танловдан ўтадилар. Қабул тўғрисида батафсил маълумотни Ёшлар муаммолларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг https://yomi.uz/ru/deyatelnost-instituta/ сайти, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлигининг https://yoshlar.gov.uz/uz/ сайт ива ижтимоий тамоқлардаги саҳифалари (https://t.me/yoshlaragentligi)дан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларидан олишингиз мумкин. Мурожаат учун телефонлар +998 71 232-61-31