Навбатдаги онлайн фан олимпиадасининг ғолиблари аниқланди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали томонидан ташкил этилган навбатдаги онлайн фан олимпиадасида кимлар юқори балл тўплаб ғолиб бўлишди? Демак, микробиология фанидан “Moodle” платформаси орқали ўтказилган жами 50 та саволдан иборат онлайн тест синовларида Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йуналишининг 2-босқич талабаси Мухаббат Наржанова 48 балл билан 1- ўринни эгаллади. Худди шундай балл (48) кўрсаткичи билан Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 200-гуруҳ талабаси Зарипбай Тенгелбаев 2-ўринни олди. Бунда мазкур талабамиз вақт кўрсаткичи бўйича бироз ортда қолди. 3-ўринни эса 39 балл билан Ветеринария медицинаси йўналиши 3-босқич талабаси Еркин Азбергенов эгаллади. Шу ўринда филиалимизнинг фаол ва билимдон талабаларига балли деб қоламиз. Ўз билимларини синовдан ўтказиш билан биргаликда талаба-ёшларнинг қишқи таътил давридаги бўш вақтлари мазмунли тарзда ўтмоқда.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1