Талабаларга онлайн тарзда семинар ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг 1 ва 2-босқич талабаларига Zoom платформаси орқали “Талабаларга кредит-модуль тизимининг афзалликлари” ҳамда “Талабаларнинг HEMIS ахборот тизимидан фойдаланиши" мавзуларида семинар ташкил этилди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров семинарни олиб борди. Шунингдек, Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов ва “Табиий ва гуманитар фанлар” кафедраси ассистент-ўқитувчи Қ.Юлдашевлар ҳам бевосита иштирок этишди. Онлайн тарзда ўтказилган семинар давомида филиал талаба-ёшларига кредит-модуль тизимининг асосий вазифалари нималардан иборат эканлиги ва ўқув жараёнларини кредит-модуль асосида ташкил этиш, “HEMIS" ахборот тизимидан самарали фойдаланиш бўйича батафсил тушунча ва зарур маълумотлар берилди. Талабалар онлайн мулоқат давомида керакли маълумотларга эга бўлиш билан биргаликда фаол иштирок этишди. Мавзулар доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавобларни олишди.
скачать dle 12.1