Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун жорий йил 10 январь санасидан бошлаб семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Мазкур семинарни ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров олиб борди. Дастлаб қишқи таътил муддатида филиалда ўқув жараёни, онлайн фан олимпиадалари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасида сўз юритилди. Профессор-ўқитувчилар иштирокида ташкиллаштирилган семинар давомида кредит-модуль тизими асосида таълим бериш жараёнларини ташкил этиш, "Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS" ахборот тизимидан самарали фойдаланиш мавзуларида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, академик ва молиявий мустақилликнинг имкониятлари борасида фикр юритилди.
Шунингдек семинар-тренингда муҳокама қилинган тегишли мавзулар доирасида “Табиий ва гуманитар фанлар” кафедраси ассистент-ўқитувчи Қ.Юлдашев ҳам иштирокчиларга тушунчалар берди. Филиалда таҳсил олаётган талабаларга етук билим бериш, таълим сифатини янада орттириш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида шу сингари амалий семинар-тренинглар 24 январь санасига қадар ташкил этиб борилади.
скачать dle 12.1