SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда Эразмус+ ахборот семинари ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Эразмус+ ахборот семинари ўтказилди. Мазкур семинарга филиал профессор- ўқитувчилари ҳамда техник ходимлари иштирок этишди. Тадбирни филиалнинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраймов очиб берди ва Эразмус+ дастури имкониятларига тўхталиб ўтди. Бундан сўнг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси доценти Бахитбай Палуанов иштирокчиларга «Эразмус+ дастури CBHE лойиҳалари имкониятлари» ва «Халқаро кредит мобиллиги натижалари» мавзуларида тадқимот қилди.
Баёнотчи ўз чиқишларида Қорақалпоғистон Олий таълим муассасаларида ишланган ва давом этаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берди. Чунингдек, халқаро кредит мобиллиги бўйича ҳам йиғилганларга мисоллар билан батафсил айтиб берди. Иштирокчилар Эразмус+ дастури доирасида лойиҳалар ёзиш, уларда иштирок этиш ва халқаро мобиллик хизмат сафарлари, талабалар олмашувлари ҳақидаги саволларига баёнотчи томонидан жавоблар олди.