Чорвачиликнинг истиқболларига бағишланган кўрсатув жонли тарзда томоша қилинди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ҳамда жамоаси директор Адилбай Есимбетов бошчилигида "Ўзбекистон24” телеканали орқали жонли тарзда эфирга узатилган Халқаро пресс-клубнинг чорвачилик ва унинг тармоқларининг ривожлантириш истиқболларига бағишланган “Чорвачилик: ислоҳатлар, инновация ва аҳоли фаровонлиги” мавзусидаги кўрсатувини томоша қилишди.
Жонли эфир орқали намойиш этилган мазкур кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Ветеринария фанлари доктори, профессор Норқобилов Бахромжон Тўраевич, таянч ўқув юртимиз бўлган Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор фаҳрий унвони соҳиби, Юнусов Худайназар Бекназаровичлар бевосита иштирок этиб ўзларининг чуқур фикр ва мулоҳазалрини билдиришди. Умумий қилиб айтганда кўрсатув давомида мавзу доирасида чорвачилик соҳасида сўнгги 5 йил ичидаги амалга оширилган ислоҳатлар, бугунги кунда одамларни соҳага қандай қизиқтириш ва қандай қилиб соҳани ривожлантириш, яқин келажакда чорвачилик билан шуғулланиш учун яратилаётган имкониятлар, субсидиялар ва зотни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги режалар борасида суҳбат олиб борилди. Келгусидаги белгиланган вазифалар ва муҳим масалалар кенг муҳокама қилинди. Халқаро пресс-клуб Тошкен вилояти Паркент туманидаги “Самсарак наслдор чорва” чорвачилик хўжалигидан тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Филиал жамоаси кўрсатувни тўлиқ шаклда батафсил кузатиб боришди. Албатта, бундай кенг қамровли мавзудаги кўрсатув филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1