SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда "Йил талабаси" кўрик-танлови ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари орасида "Йил талабаси" кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад филиалда таҳсил олаётган талабаларни илмий фаолиятга, ижодий ва жамоатчилик ишларига жалб қилиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, муваффақиятларга эришиши учун уларни илҳомлантиришдан иборат. Танловни ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров очиб берди. Филиал талабалари орасида жами 8 нафар номзоддан ҳужжатлар келиб тушди. "Йил талабаси" кўрик-танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди: ➖ “Йилнинг энг фаол билимдон талабаси” ➖ “Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” Танловга тақдим этилган ҳужжатлар ва ҳайъат аъзоларининг баҳолаш мезонлари асосида якуний натижалар эълон қилинди. Унга кўра,“Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича Зооинженерия (йилқичлик ва туячилик) йўналишининг 4-босқич талабаси А.Ажимуратов, “Йилнинг энг фаол билимдон талабаси” номинацияси бўйича эса Зооинженерия (балиқчилик) 3-босқичида таҳсил олаётган А.Досекеева ғолиб деб топилди. Мазкур талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.