Филиалда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди
Жорий йил 22 декабрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси инновацион фаолият, фан ва таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ветеринария фанлари доктори Собир Мавлонов филиал раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди. Филиал директори Адилбай Есимбетов учрашувни кириш сўзи билан очиб берди. С.Мавлонов иштирокчилар билан сўнгги 6 ой мобайнида филиалда амалга оширилган ишлар, ўқув ҳамда талабаларнинг амалиёт ўташ жараёни борасида очиқ мулоқат олиб борди. Шу кунга қадар амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусидаги белгиланган вазифалар юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
Филиалда таълим сифати самарадорлигини янада оширишда қўмита раҳбарияти амалий ёрдам беришга ҳар дойим тайёр эканлиги таъкидлаб ўтилди. Суҳбат давомида истиқболдаги режалар бўйича чуқур фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ветеринария фанлари доктори Собир Мавлонов филиал талабаларининг билим ҳамда кўникмаларини янада шакллантириб бориш мақсадида очиқ дарслар ўтиши режалаштирилган. Маълумот учун, шу кунга қадар ҳам С.Мавлонов томонидан маърузалар ўтиб келинмоқда эди. Бугунги филиал раҳбарияти билан ташкил этилган мулоқат давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.
скачать dle 12.1