“Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовлари ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари орасида “Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовлари ўтказилди. "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедрасининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Қ.Уразбаев бошчилигида ташкил этилган мазкур тест синовларида қарийб 200 нафарга яқин талаба-ёшлар кўнгилли равишда иштирок этишди. Жараён давомида иштирокчилар жойдан узунликка сакраш, тош кўтариш ва мокисимон югуриш, баскетбол тўпини саватга ташлаш сингари шартларни бажаришди.
Талаба-ёшлар шартларни шижоат билан бажаришга астойидил уринишди ва бунинг уддасидан чиқа олишди. Мазкур жараён завқли тарзда бўлиб ўтди ва барча иштирокчиларга қувноқ кайфият бағишлади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, иштирок этган талабалар орасидан 54 нафари яхши натижаларни кўрсата олишди. Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовларини ўтказишдан асосий мақсад филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни оммавий спортга жалб этишдан иборат. Шу тарзда талабалар фаол тарзда иштирок этишди.
скачать dle 12.1