Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича учрашуб бўлди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати катта инспектори, капитан С.Қаллибеков, инспектори Т.Утемуратов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни А.Сейткамалов кириш сўзи билан очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонлар билан таништириб ўтди. Бундан сўнг С.Қаллибеков сўз олиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика ишларини олиб бориш ҳамда пиёдалар маданиятини шакллантириб бориш борасида сўз юритди. Тадбир давомида талаба-ёшларга жорий йил содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича статистик маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилиб, ҳар биримиз йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишимиз зарур эканлиги ва мазкур масалада беъэтибор бўлмаслигимиз керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Мутахассислар томонидан талабаларга керакли маълумотлар акс этган буклетлар тарқатилди. Учрашувда талабалар мавзу доирасида зарур тавсия ва керакли маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1