Навбатдаги онлайн маъруза бўлиб ўтди
Талабаларнинг мутахассислиги бўйича билимларини янада мустаҳкамлаб бориш муҳим аҳамият касб этади. Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида онлайн-маърузалар ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги онлайн дарс "Ветеринарная онкогематология" мавзусида бўлиб ўтди. Унда Пермь Давлат аграр-технология университети Халқаро алоқалар маркази директори Оксана Фотина, филиалнинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраимов, «Ветеринария» кафедраси мудири Ш.Авезимбетов ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Биология фанлари доктори, Сивкова Татьяна Николаевна филиал талабаларига гематология ва онкологиянинг диагностикаси, клиник текширув, периферик қонни динамикада ўрганиш, миелограмма, лимфа тугунлари сингари мавзуларда тушунча берди. Онлайн-маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли даражада жавоб олишди. Шунингдек, улар керакли маълумотларга эга бўлишди. Онлайн мулоқат давомида филиал талаба-ёшларининг билимлари мустаҳкамланди. Шу тарзда Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети профессор-ўқитувчилари томонидан филиал талабалари учун онлайн маърузаларни ўтиш давом этади.
скачать dle 12.1