«Зооинженерия» кафедрасида амалиёт жараёни қизиқарли ўтди
Талабаларга билим беришда биринчи галда таълим сифатига эътибор қаратиш зарур. Улар фикр юритиш ва шу билимларни қабул қилиш орқали ҳаракатга киришадилар. Назарияни яхши ўзлаштирган талабага ҳамма нарса маълум бўлади, лекин амалий билимлари етук бўлмаса, иш жараёнига келганда албатта оқсайди. Шу боис, таълим соҳасида назария билан амалиёт уйғунлиги ўта долзарб масала ҳисобланади. Аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганимиздек, филиалда бўлажак мутахассисларга билим беришда уларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаб боришга алоҳида эътибор қаратилади. Сўзимиз исботи сифатида «Зооинженерия» кафедрасига қарашли Зооинженерия мутахассислигининг 2-босқич 209, 210, 213-гуруҳ талабалари 2 ҳафталик ҳажмда малакавий амалиётини кутилган даражада ўтаганлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Жумладан, мазкур гуруҳ талабалари амалиёт раҳбарлари А.Торешова, А.Уримбетов ва Ю.Султановлар бошчилигида филиалдаги ўқув лабораториялари, шунингдек, Хўжайли туманидаги «Хожели профбек» ва «Старкобо 1» сингари фермер хўжаликларида бўлиб, ўзларининг амалий билим ва тажрибаларини орттиришди. Талабалар амалиёт давомида фермер хўжаликда парвариш қилинаётган қорамолларни сақлаш хоналарининг шароити, озуқа базаси, зоогигиеник талаблар, ҳамда ҳомила ривожланишини текширадиган УЗИ аппарати ёрдамида ҳомила ривожланиш босқичини аниқлаш бўйича кўникмаларга эга бўлишди.
Шунингдек, ҳайвонларнинг шоҳини куйдириш ишларини амалга оширди. Ҳайвонлар учун тўйимли бўлган озуқа Гидропоника озуқасини йўлга қўйди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз, мазкур амалиёт жараёни «Қарақалпақстан» телеканали орқали ёритилди. «Зооинженерия» кафедраси мудираси А.Торешова амалиёт жараёни қизиқарли ва натижали бўлиб ўтганлигини айтиб ўтди. Талаба-ёшлар амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1