SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI201-гуруҳ талабалари “Panaev farms” фермер хўжалигида ҳайвонларнинг асаб тизимини ўрганишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
201-гуруҳ талабалари “Panaev farms” фермер хўжалигида ҳайвонларнинг асаб тизимини ўрганишди
Аввал хабар берганимиздек, ветеринария медицинаси ҳамда ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши йўналишининг 2-босқич талабалари амалиёт ўташ жараёнига киришди. Улар амалиёт раҳбарлари бошчилигида туманлардаги фермер хўжаликларига ташриф буюриб, ўз амалий билимларини мустаҳкамлашмоқда. Жумладан, ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 201-гуруҳ талабалари «Ветеринария» кафедраси ассистент-ўқитувчиси М.Сагизбаев бошчилигида Қораўзак туманида жойлашган “Panaev farms” фермер хўжалигида бўлиб амалиёт ўташди. Дастлаб, талабалар фермер хўжалик фаолиятини яқиндан ўрганиб бу ердаги иш жараёни билан танишди. М.Сагизбаев 201-гуруҳ талабаларига «Ҳайвонларнинг феъл-атворини ва асаб тизимини ўрганиш» мавзусида кенг тушунча берди. Яъни, талабалар билан биргаликда фермер хўжаликтаги Австрия ва Германия давлатларидан келтирилган ва ҳозирги кунда парвариш қилинаётган зотдор молларнинг ўзига ҳос феъл-атвори, асаб тизимининг асосий қисми ҳамда нерв ҳужайраларини ўрганишди. Мазкур жараён давомида ўқитувчи талаба-ёшларда аниқ тушунча ва кўникмаларни ҳосил қилишга ҳаракат қилди. Қорамоллар касаликка чалинганида марказий асаб тизимига шикаст етиши белгилари ҳақида гапириб ўтди. 2-босқич амалиётчи талабаларимиз “Panaev farms” фермер хўжалигида ўзларининг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда яхши кўникмаларга эга бўлишди. Амалиёт жараёни шу тарзда давом этади. Муҳими филиал талабалари ўзлари учун амалий тажрибалар тўплаб боришади.