Талабалар «Султан берекетли шарўа» чорвачилик фермер хўжалигида амалиёт ўтади
Филиал талабаларининг амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида фермер хўжаликларга ташрифларни амалга ошириш давом этмоқда. Жумладан «Зооинженерия» кафедрасига қарашли Зооинженерия йўналишида таҳсил олаётган 2-босқич талабалари учун амалиёт доирасида Чуманой тумани Қарабайлиқ ОФЙ да жойлашган «Султан берекетли шарўа» чорвачилик фермер хўжалигига саёҳат уюштирилди. Талабаларнинг амалиёт раҳбарлари А.Торешова, А.Уримбетов ҳамда Ю.Султановлар бошчилигида ташкил этилган мазкур амалиёт давомида фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишилди. Фермер раиси М.Юсупов хўжаликдаги иш жараёни ҳақида маълумотларни бериб ўтди. «Султан берекетли шарўа» чорвачилик фермер хўжалиги 2020 йил ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 26,4 гектар, озиқлиқ ер майдони 22,2 гектар, яйлов майдони эса 1,5 гектарни ташкил этади. Бу ерда парвариш қилинаётган қорамоллар бош сони 31, ўртача тирик вазни 350-600 кг, ишчилар сони эса 3 нафар. Амалиёт жараёнида талабалар қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг ўсиши ва ривожланиши кўпайиши ва насл берувчанлиги, шунингдек сунъий уруғлантириш усуллари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1