10 декабрь “Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари декларацияси” қабул қилинган кун
Жорий йил 10 декабрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида 10 декабрь “Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари декларацияси” қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедраси ассистент-ўқитувчиси А.Абатов ҳамда филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Е.Сейтмуратов тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, мамлакатимизда бугунги кунда инсон қадри энг олий ўринда эканлиги, фуқораларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинганлиги борасида сўз юритиб, бугун Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 73 йил тўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида филиал талаба-ёшларига “Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари декларацияси” БМТ Бош Ассамблеясининг 3-сессиясида қабул қилинганлиги ҳамда 30 моддадан иборат эканлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди. Албатта, инсон ҳуқуқлари ҳар дойим аҳамиятли даражада бўлиб ҳисобланади. Талаба-ёшларга Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари декларациясининг мазмун-моҳияти бўйича кенг тарзда тушунча берилди. Тадбирда талабалар ҳам фаол иштирок этишиб, мавзу бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
скачать dle 12.1