10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Барчамизга маълумки, ҳар йили 10 декабрь санасини Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун сифатида нишонлаймиз. Ушбу муносабат билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Комилжонов, “Ветеринария ва зооинженерия” факультети декани А.Каниязов, "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедраси ассистент-ўқитувчиси А.Абатов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. С.Комилжонов тадбир бошида сўз олиб, байрам муносабати билан барчани самимий табриклаб ўтди. Бундан сўнг А.Каниязов сўзга чиқиб, улуғ рамзимиз бўлган Давлат мадҳиясида халқимизнинг энг беғубор орзулари ва умидлари ифодаси топганлиги ҳақида сўз юритиб, талаба-ёшларни байрам муносабати билан қизғин қутлаб ўтди. Тадбир давомида А.Абатов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг аҳамияти, унинг матни миллий ғурур уйғотиши борасида нутқ сўзлади. Миллий мадҳиямиз янграган чоғида қалбимизда чексиз фахр ва ғурур туйғусини ҳис қилишимиз бизга завқ бағишлайди. Ватанимиз мадҳияси барчамиз учун азиз ва муқаддас ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
скачать dle 12.1