SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар малакавий амалиёт ўтайди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Соҳада етук кадрларни тайёрлашда уларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаб бориш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, филиал талабаларининг ишлаб чиқариш корхоналари ва фермер хўжаликларда амалиёт ўташини ташкил этиб боришга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, филиалда ветеринария медицинаси 2-босқич ҳамда ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши 2-босқичида таҳсил олаётган талабалар 60 соатлик малакавий амалиёт ўташ учун фермер хўжаликларига шартнома асосида юборилиши режалаштирилди.
«Ветеринария» кафедраси мудири Ш.Авезимбетов ҳамда катта ўқитувчиси Х.Арзыев мазкур талабалар билан амалиёт борасида мулоқат олиб борди. Суҳбат давомида талабаларга техник хавфсизлик, ҳайвонлар билан қандай муомила қилиш, амалиёт жараёнлари кафедра ўқитувчилари томонидан назорат қилиб борилиши ҳақида сўз юритилди. Энг муҳими малакавий амалиёт давомида талабалар ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориши ва шу орқали амалиётнинг сифатли ўтишини таъминлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Тиришқоқ талабаларимиз мазкур жараёнларда фаол бўлишга интилади деб умид қиламиз. Назарий билимлар амалий тажрибалар билан янада мустаҳкамланиб бориши самарали натижа беради.