4-босқич талабалар Тахиатош туманида амалий билимларини мустаҳкамлади
Филиал талабаларига етук билим беришда назария билан амалиётни тенг олиб боришга алоҳида аҳамият қаратилади. Жумладан, улар учун амалий дарслар давомида кенг тушунча ҳосил қилиш мақсадида «Зооинженерия» кафедраси стажёр-ўқитувчиси У.Алламбергенов бошчилигида Зооинженерия (балиқчилик) йўналишида таҳсил олаётган 4-босқич талабалар Тахиатош туманига ташриф буюришди.
“Саноат балиқчилиги” фанидан ташкил этилган мазкур амалий дарс давомида талабалар “Takhiatash IES” корхонасининг фойдаланишидан чиққан иссиқ сув каналининг биологик ҳолатини ўрганишди. Яъни, биологик ҳилма-хиллигини аниқлаш, балиқ организмлари учун табиий озуқа базаси ҳолатини ва сувнинг асосий кўрсаткичларини аниқлашни ўрганишди. У.Алламбергенов талабаларга ҳар томонлама тушунча беришга ҳаракат қилди. Дарс жараёнида талабаларнинг амалий билимлари мустаҳкамланди. Тахиатош туманида ташкиллаштирилган мазкур амалий дарс жараёнида Зооинженерия (балиқчилик) 4-босқич талабалари етарли кўникмаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1