“Биз ОИТСга қаршимиз” мавзусида учрашув бўлди
Маълумки, 1 декабрь санаси ҳар йили “ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни” сифатида нишонланади. Сана муносабати билан бугун 2 декабрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида “Биз ОИТСга қаршимиз” шиори остида мутахассислар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши кураш маркази шифокори М.Бекниязова, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жиноят қидирув бошқармаси ходими А.Танирбергенов ва Р.Таджибаев, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қатнашди. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов тадбирни очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонларни иштирокчиларга таништириб ўтди. Мутахассис сўзга чиқиб, ОИВ инфекцияси ҳамда ОИТС касаллиги бўйича батафсил маълумот берди. Яъни, мазкур касалликнинг келиб чиқиши ва ундан қандай қилиб сақланиш керак эканлиги, профилактика ишлари бўйича гапириб ўтди. Тадбир давомида ОИТСга чалинмаслик учун риоя қилиниши зарур бўлган қоидалар хусусида талабаларга кенг тушунчалар берилди. Мавзуга оид ижтимоий ролик намойиш этилди. Шунингдек, филиал талаба-ёшларига буклетлар тарқатилди. Учрашув доирасида иштирокчилар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олишди. Талабалар зарур маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1