SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIНазарий билимлар амалиёт билан уйғунлашмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ветеринария ва зооинженерия факультети Зооинженерия кафедрасига тегишли 2-босқич 209, 210- гуруҳ Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) таълим йўналиши талабалари ўқув танишув амалиёти давомида амалиёт раҳбарлари билан биргаликда буғдой донидан гидропоника озуқа тайёрлашни бошлади. Гидропоника асосида чорва учун кўк масса ишлаб чиқаришнинг афзалликлари жуда кўп. Гўнгни ерга киритиш, майдонни экишга тайёрлаш, экишни механизмлар воситасида амалга ошириш, суғориш ва ирригация-мелиорация тизимидан фойдаланиш, ўсимликни биологик ва кимёвий ҳимоялаш хизматлари, қатор оралари орқали ишлов бериш каби технологик амалиётларни бажаришга эҳтиёж қолмайди. Кўп миқдордаги меҳнат ва моддий ресурслар тежалади. Илгари чорва озуқаси етиштириш билан банд бўлган майдонларга бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиш имконияти юзага келади. Қолаверса, гидропоника технологиясини қўллаш чорва озуқасининг таннархини арзонлаштиради. Бу усул чорва маҳсулдорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, фермер хўжаликларда шундай ширали чорва озуқаси билан озиқлантирилганда соғин сигирларнинг маҳсулдорлиги ўртача 30-35 фоизга ошади.