«Соғлом она — соғлом бола» мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида «Соғлом она—соғлом бола» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Республика ўсмирлар диспансери гинекологи А.Ерполатова, Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова, Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова ҳамда талаба-қизлар иштирок этишди.
Учрашув давомида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида сўз юритилди. Соғлом бола дунёга келса оилада ҳам соғлом муҳит шаклланади. Бу эса ўз ўрнида келажак учун соғлом ва ақл-заковатли ёш авлодларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Фарзанд қачон соғлом бўлиб парваришланади? Агар онанинг саломатлиги яхши бўлса, бола ҳам албатта соғлом бўлиб дунёга келади. Шунингдек, ҳозирги кунда тиббиётимиз ҳам ривожланиб бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбир давомида мазкур мавзуга доир мавзулар борасида кенг фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Талаба-қизлар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб тўлақонли жавобларни олишди.
скачать dle 12.1