ЗООТЕХНИК КИМ ЎЗИ?
Зоотехник, замонавий тилда зоомухандис - қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини (сигирлар, отлар, қўйлар, паррандалар ва ҳ.к) урчитиб кўпайтириш ва ривожлантириш улар юқори (максимал) даражада маҳсулот (бу гўшт, сут, тухум ва ҳоказо бўлса ҳам) олиш учин маъсул бошқарувчи мутахассисдир. Ишлаб чиқаришда ҳайвонларга ҳақиқатдан ҳам яхши бўлиши учун ишчи ҳодимлар сут соғиш машинаси операторлари механизаторлар ферма ҳодимлари белгиланган кун тартибига қатъий риоя қилиши зарур. Ҳўш зоотехникнинг вазифалари нималардан иборат.
Ушбу вазифаларни ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтайлик.
1. Озиқлантиришни назорат қилиш Зоотехник балансланган рацион тўзилиши лозим, кейин эса ҳайвонларни тўла қийматли озиқлантириш керак. Қоғозда рацион тузишнинг ўзи камлик қилади қоғозда белгиланган озуқаларни сигирларга тўлиқ ҳажмда бериш устидан назорат ўрнатиш зарур. Бу ерда зоотехник озиқлантириш бўйичамолбоқарлар билан ўзаро биргаликда иш юритиши зарур.
2. Сут соғиш жараёнини назорат қилиш - ўз вақтида ва тўғри соғиш устидан назорат бошланади. Сут соғиш машинаси операторлари билан контакт пайдо бўлади. Ҳайвон, соғувчи ва машина ўртасидаги боғлиқлик ва бир бирига бўлган муносабатни тўғри ташкил этиш керак.
3. Парваришлаш ва асрашни назорат қилиш. Бу ҳам жуда муҳим бўлиб ҳайвонлар этологиясидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу ишларнинг тўғри олиб борилиши ҳайвонларнинг куйга келиши, кунлик ўсиш ва ривожланиши, умуман олганда барча жараёнларга таъсир қилади.
4. Режалаштириш – зоотехникнинг стратегик вазифаларидан бири. Ҳар ойда назорат соғимлардан келиб чиқиб сут ишлаб чиқаришнинг ойлик режаси тузилади . Йил охирида бир йилга падани тўлдириш режаси тузилади.
5. Наслчилик иши – бу сут фермасининг келажаги. Бу ерга бир қатор функцияларни киритиш мумкин – бу чорванинг ҳар йилги бонитировкаси бўлиб унинг асосида поданинг яроқсизлиги ва табақаланишини ўтказиш шунингдек наслли буқалар уруғларини сигирлар бош сони ва ёш молларга бириктирилишини амалга ошириш мумкин. Селекция наслчилик ишларини юритиш учун махсус штат бирлиги – зоотехник – селекционер штат бирлиги мавжуд бўлиши лозим.
6. Ҳисобот ҳужжатларини юритиш. Чорвачилик фермасидаги ҳар бир ҳодиса (сунъий уруғлантириш, бузоқ олиш, назорат соғими, мотцион, рацион ва ҳоказолар) ҳужжатларда акс эттирилиши лозим. Ҳозирги кунда буни амалга ошириш учун махсус компьютер дастурлари жуда яхши ёрдам беради. Янги тўғилган бўзоқлар бўйича ҳужжат юритиш учун уни ўз вақтида ҳисобга олиш ўз вақтида тамғалаш (биркалаш) зарур.
7. Бош сони ҳисоботини юритиш пода ҳаракатини тузиш. Бонитировка қилиш, подадан чиқариш, подани тўлдириш, озиқлантириш, озуқани тўғри тақсимлаш, озуқа экинларини режалаштириш барча ишлар пода ҳаракатини тузиш билан боғлиқ. Пода ҳаракатини тузганда барчаси ойдинлашади.
Пода тўлдириш, ҳисобдан чиқариш ва бошқа масалаларда зоотехник ветеринар врачи билан яқин ҳамкорликда ишлаши ҳамфикр бўлиши жуда муҳим. Зоотехник ва ветеринар врачи бир бирини тўлдирувчи бир ишни бажарувчи иккита механизмга қиёслаш мумкин бирисиз иккинчисининг иши юришмайди.
Зооинженерия кафедраси
скачать dle 12.1