Талабаларнинг ота-оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида ота-оналар мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов, Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова, психолог К.Алламуратова, гуруҳ тютори Ж.Мамбетниязов ҳамда ота-оналар иштирок этишди. А.Каниязов мажлисни очиб бериб, ташриф буюрган ота-оналар билан самимий мулоқат олиб борди. Филиалнинг Ахборот-ресурс марказида ўтказилган йиғилишда ўқув жараёни, талаба-қизларнинг руҳий ҳолати, тартиб-интизом борасида сўз юритилди. Жумладан, Г.Ешмуратова сўзга чиқиб, талаба-қизлар ўртасида ташкил этилаётган ҳар хил маънавий ва маърифий тадбирлар ҳамда улар билан иш олиб бориш тўғрисида айтиб ўтган бўлса, филиал психологи К.Алламуратова уларнинг руҳий ҳолати, фаоллик даражаси ва талаба-ёшлар учун ўтказилиб келинаётган психологик семинар-тренинглар борасида гапириб ўтди. Шунингдек, талабаларнинг ота-оналарига тютор хизмати ва унинг бажарадиган вазифалари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга ташриф буюрган ота-оналар орасида ҳам сўзга чиқиб ўз фикр ва тавсияларини билдирганлар бўлди. Мажлис давомида керакли масалалар муҳокама этилиб, самимий суҳбат олиб борилди.
скачать dle 12.1