Амалий билимлар мустаҳкамланмоқда
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналишининг 3-босқич талабалари «Чорвачиликни механизациялаштириш ва автоматлаштириш» фанидан амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида фан ўқитувчиси Т.Ибраимов бошчилигида Хўжайли туманида жойлашган Проф Бек Хожели фермер хўжалигига ташриф буюришди.
Чорвачилик соҳасида технологик жараёнлар муҳим аҳамият касб этади. Талабалар фермер хўжаликнинг иш жараёни ва техникаси билан яқиндан танишди. Технологик жараёнларни кўздан кечириб, уларнинг тузилиши ва фойдаланиш тартибини ўрганишди. Фермер хўжалиги фаолиятида техника воситаларини тўғри танлаш муҳим эканлиги тушунтирилди. Амалий дарс жараёнида талаба-ёшларнинг билимлари мустаҳкамланди ҳамда амалий тажрибалари ортиб борди десак муболаға бўлмайди. Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналишининг 3-босқич талабалари жойларда амалий тажрибаларни қўллаб кўриш орқали ўз билимларини мустаҳкамлаб бормоқда.
скачать dle 12.1