Талабалар ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясида амалий билимларга эга бўлишди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг мутахассислиги бўйича амалий билимларини мустаҳкамлаб бориш мақсадида мунтазам равишда амалий дарслар ташкиллаштирилиб борилмоқда. Жумладан, Ветеринария медицинаси йўналишининг 3-босқич талабалари Нукус марказий деҳқон бозорида жойлашган 1-сон Ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясида фан ўқитувчиси С.Комилжонов бошчилигида амалий дарс ўтишди.
«Ветеринария-санитария экспертизаси» фанидан ташкил этилган мазкур амалий дарс жараёнида филиал талабалари лабораториядаги иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Уларга мутахассис томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган гўшт, сут ҳамда мева ва сабзавотларни оргонолептик ва лаборатория шароитида текшириш усуллари кўрсатиб берилди. Шунингдек талабалар улардан қандай тарзда намуна олиниши бўйича кўникмаларга эга бўлишди. Ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси мутахассислари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини лабораторияда текширувлардан ўтказиб улардан олинган намуналар асосида натижаларни доимий равишда назорат қилиб борадилар. Бу эса ўз ўрнида харидорларга сифатли маҳсулотларни тақдим этиб боришни таъминлйди. Ветеринария медицинаси йўналишининг 3-босқич талабалари мазкур амалий дарс жараёнида лабораториядаги иш жараёни ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди ҳамда ўзларининг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
скачать dle 12.1