Кафедра ўқитувчилари ҳамжиҳатликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида муносиб ҳисса қўшмоқда
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида дарахт кўчатларини экиш ва боғ яратиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали жамоаси ҳам мазкур лойиҳада ўз ҳиссасини қўшган ҳолда, филиал боғини яратиш ишларида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедраси мудири П.Хожалепесов бошчилигида кафедранинг барча ўқитувчилари биргаликда филиал худудида мевали кўчатларни ўтказиш ишларини амалга оширди.
—Ўзимизнинг, қолаверса, атрофдагиларнинг саломатлиги учун фойдали бўлган акцияда кафедрамиз ҳамжиҳатликда кўтаринки кайфият билан муносиб ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз-дейди П.Хожалепесов. Кафедра ўқитувчилари томонидан 40 тупдан ортиқ мевали кўчатлар ўтказилди. Мазкур жараён давомида П.Хожалепесов бевосита иштирок этиб, барча ўқитувчиларни руҳлантириб турди. Филиал жамоаси аҳиллик билан яшил майдон яратишда муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилаётганлиги албатта бизни ҳам севинтиради. Мевали ва манзарали дарахтларни экиш ва шу орқали ўзимиз яшаб турган теварак-атрофнинг экологик барқарорлигини таъминлаш ушбу эзгу лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.
скачать dle 12.1