Филиал талабаларига психолог томонидан тренинглар ташкил этилмоқда
Одам касб танламайди, балки касб одамни танлайди деганларидек, касб танлаш муаммоси ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим масалалардан биридир. Айниқса ёш авлодни касбга йўналтириш ва бу борада уларнинг қизиқишларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Филиалимизда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг касбий қобилиятлари ва қизиқишларини орттириб боришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, психолог К.Алламуратова томонидан семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, Ветеринария медицинаси йўналиши 1-босқич 107 ва 108-гуруҳ талабалари ҳамда Зооинженерия (турлар бўйича) йўналишининг 1-босқич 109, 110, 111-гуруҳ талабаларига тютори А.Бекмуратов иштирокида «Талабаларнинг касбий қизиқишларини ривожлантириш» мавзусида тренинг ўтказилди. Гуруҳлар орасида алоҳида ўтказилган тренинглар давомида К.Алламуратова томонидан талаба-ёшларга касбий қизиқишни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги, ўзимиз танлаган касб бизни муваффақиятлар сари етаклаши, ҳаётимиздан қониқиш ҳосил қилишимиз учун имкон бериши зарур эканлиги тушунтирилди. Инсон касбни онгли равишда оқилона танлашга ҳаракат қилиши лозим. Боиси, бизнинг келгуси ҳаётимиз бевосита мана шу танловимизга боғлиқ бўлади. Болани касбга йўналтириш мактабдан бошланиши керак. Ёшлар олий ўқув юртига маълум бир мутахассисликка ҳужжат топширганида фақат келажакда шу касб орқасидан рўзғоримни тебратаман деган тушунча билан эмас, биринчи навбатда мен шу касбга меҳир бераман ва танлаган касбим орқали жамиятда ўз ўрнимга эга бўламан деган олий мақсадни илгари суриши керак. Ана шунда натижалар ўз самарасини беради. Филиал талабалари учун ташкил этилган тренинглар доирасида мавзу бўйича кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Шунингдек, улар иштирокида қизиқарли психологик ўйинлар ўтказилди. Асосийси талабаларга тренинг давомида кўтаринки кайфият улашилди.
скачать dle 12.1