SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIСамарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Карьера куни” бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Карьера куни” бўлиб ўтди
Маълумки сўнгги йилларда мамлакатимизда Ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳада янгиланишлар изчил давом этмоқда. Мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқишда бўлажак ёш ветеринар мутахассисларнинг тутган ўрни беқиёс ҳисобланади. Шу боис бугунги кунда Ветеринария ва чорвачилик соҳасида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида Ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳиссасини қўшадиган малакали кадрларни тайёрламоқда. Келгусида уларни иш билан таъминлаш филиалнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб илк битирувчилар учун “Карьера куни” ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” агентлиги, қарийб 20 га яқин корхона ва ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари иштирок этишди. Тадбирни филиал директори Адилбай Есимбетов кириш сўзи билан очиб берди. 2021-2022 ўқув йилида филиални бакалавриатнинг 3 та йўналиши бўйича жами 40 нафар талаба битириб чиқади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, мазкур талабалар филиал тарихидаги илк битирувчилар ҳисобланади. Карьера куни давомида иш берувчилар ўз тақдимотларини ўтказди, бўлажак мутахассислар билан мулоқат олиб борди ҳамда уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганди. Битирувчи курс талабаларини иш билан таъминлаш ва уларга ўз салоҳиятини намойиш этишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилган тадбир доирасида иш берувчилар ва битирувчилар ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланди. Ушбу шартномада тегишли корхона ва фермер хўжаликларида талабалар ишлаб чиқариш амалиётини ўташ билан биргаликда битирув малакавий ишини бажариши кўзда тутилган. Иш берувчи корхоналар иштирокида бўлажак мутахассислар учун ташкиллаштирилган карьера куни ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Тадбир давомида битирувчи курс талабалари соҳа вакилларидан фойдали маслаҳатлар ва зарур тавсияларни олишди.