«Коррупция тарақиётга қарши иллат» мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида «Коррупция тарақиётга қарши иллат» мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори А.Бийсенбаева, Нукус шаҳридаги «Жеке терек» МФЙ Муҳаммад Бахий эшон масжиди имом-хатиби Ш.Қудайбергенов, коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Қ.Жиенбаев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Мазкур тадбирни филиал директори Адилбай Есимбетов очиб бериб, коррупция жамият тарақиётининг йўлига тўсиқ бўладиган иллат эканлиги, ўсиб келаётган ёш авлод онгида унга қарши иммунитет ҳосил қилиш-келажагимиз учун катта аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди. Ш.Қудайбергенов ўз нутқи давомида динимизда пора бериш қораланганлиги, мазкур иллатдан қочиб, унинг чангалига тушиб қолишдан ўзимизни асрасак виждон тозалигига эришишимиз мумкин эканлиги борасида гапирди. Шунингдек, А.Бийсенбаева сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотларни бериб ўтди. Учрашув давомида мавзу бўйича атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
скачать dle 12.1